Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқаро жееп спринт” – минглаб автомобил спорти ишқибозларини ўзида жамлади
16:37 / 2024-02-27

Мамлакатимизда туризмнинг янги йўналишларини ривожлантирган ҳолда хориждан кириб келувчи сайёҳлар сони ошириш, шунингдек, маҳаллий сайёҳлар ўртасида ички туризмни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 4-халқаро “Жееп спринт” йўлтанламас автомобиллар спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада Марказий Осиёнинг барча давлатларидан иштирокчилар ва томошабинлар иштирок этди. Спортчилар учта йўналиш бўйича ўзаро беллашди. 

Қайд этиш лозимки, “Халқаро жееп спринт” фестивали 2021 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади. Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур мусобақада қатнашувчи профессионал ва ҳаваскор спортчилар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини йўл танламас автомобилларда кашф этиш орқали туристлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА