Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро юридик форумда эришилган дастлабки натижалар
13:13 / 2021-04-23

Тошкентда “Tashkent Law Spring” II халқаро юридик форуми давом этмоқда.

Марказий Осиё юриспруденция соҳасидаги йирик халқаро тадбир бўлган мазкур форум куни кеча ўз ишини бошлаган эди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденциялари муҳокама қилинмоқда.

Етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда форумда очиқ мулоқот майдончаси яратилди. Халқаро ҳуқуқ ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардор бўлмоқда.

Сингапур юридик жамияти президенти Грегори Виджайендран коронавирус билан боғлиқ вужудга келган мураккаб эпидемиологик вазият ҳуқуқ соҳасида технология воситаларидан кенг фойдаланиш жараёнларини жадаллаштирганини таъкидлаб ўтди.

“Central Asia Tech Law” асосчиси Аммар Йонас эса Марказий Осиё давлатларида сунъий интеллектнинг ҳуқуқ соҳасида кенг қўлланиш истиқболлари масалаларига алоҳида тўхталиб, бунда назарий олимлар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ошириш лозимлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда юристлар, шу жумладан, адвокатларнинг етишмаслиги шароитида Legal Tech дастурларини яратиш ва амалиётга жорий этиш келажакда адвокатларнинг Legal Tech ёрдамида кўплаб фуқароларга қисқа фурсатларда юридик хизмат кўрсатиш имкониятини ошириши таъкидлаб ўтилди.

“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан Сингапур Ҳуқуқ вазирлиги билан Ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик дастурлари имзоланди.

Сингапур Ҳуқуқ вазирлиги билан тузилган меморандумнинг мақсади ўзаро тенглик ва манфаатдорлик асосида ҳуқуқ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш учун институционал ҳамкорлик муносабатларига асос солишдир.

Меморандум доирасида қонун устуворлигини тарғиб қилиш, юридик хизматлар кўрсатиш, халқаро тижорат низоларини ҳал қилиш бўйича хизматларни тарғиб қилиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга оширилади.

Форумнинг иккинчи иш кунида ҳуқуқий ахборот тарқатиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда норма ижодкорлиги масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.

Халқаро форум доирасида ўтказилган “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзуидаги давра суҳбатида шу ҳақда сўз юритилди.

Тадбирда ҳуқуқ соҳаларини рақамлаштириш жараёнида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш, давлат органларида ахборот очиқлигини таъминлашнинг самарали воситалари, давлат ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари бўйича фикр алмашилди.

Давра суҳбатида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори — Фурқат Тожиев “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг янги вазифалари хусусида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий маълумотлар институтининг РФБ маълумотлар базаларини шакллантириш департаменти директори – Лилиана Сай “Қозоғистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий ҳақиқатлар”, Қирғизистон Aдлия вазирлиги Aдвокатлик ва ҳуқуқий тарғибот департаментининг етакчи мутахассиси Қутман Кубатбеков “Қирғизистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий тенденциялар”, Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот илмий марказининг илмий-техник кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Михаил Cергин “Замонавий муаммолар ва уларни Россия Федерациясининг ҳуқуқий соҳасидаги рақамли трансформация йўли билан енгиш”, Aрманистон Aдлия вазирлиги Қонунчиликни ривожлантириш ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари-эксперти Лилит Петросян “Ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ишлаб чиқиш фаолияти”, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи —Александр Браусов “Глобал рақамли трансформация даврида ҳуқуқий маълумотларга кириш: Беларус Республикаси тажрибаси”, Хитой Шимолий-Ғарбий институтининг халқаро ҳуқуқ профессори Хiumei Wang ҳуқуқ соҳасини рақамлаштиришга оид мавзуда маърузалар қилади.

Норгул Абдураимова, ЎзА