Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланди
17:12 / 2026-03-03

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан волейбол мусобақаси ўтказилди.

Университет ректорати ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган мусобақада хотин-қизлардан иборат профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этди.

Мусобақа давомида иштирокчиларнинг фаоллиги, жамоавий ҳамкорлиги ва ғалабага бўлган интилиши алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Айниқса, профессор-ўқитувчиларнинг спорт майдонидаги фаоллиги таълим муассасасида соғлом муҳитни шакллантириш, жисмоний фаолликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларнинг жамоадаги ўрни ва фаоллигини яна бир бор намоён этди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мусобақа якунида биринчи ўринни Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети, иккинчи ўринни Кимё-технология факультети, учинчи ўринни хўжалик бўлими жамоалари эгаллади.

Тадбир якунида ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.