Халқаро хоккей федерацияси Ўзбекистон хоккей федерациясига тўлиқ аъзолик мақомини берди
Франциянинг Ницца шаҳрида Халқаро хоккей федерацияси (IIHF)нинг Конгресси бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон хоккей федерациясига тўлиқ аъзолик мақоми берилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, тўлиқ аъзолик IIHF Конгрессида овоз бериш, эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига кириш, шунингдек, IIHF молиявий, техник ва таълим дастурларига кириш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, миллий федерациялар IIHF Низоми ва қоидалари, жумладан, ўйинчиларга қўйиладиган талаблар, антидопинг қоидалари ва спорт дахлсизлиги стандартларига риоя қилишга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойида илк марта IIHF жаҳон чемпионатининг IV дивизионида иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. Ўша мусобақада Арманистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА