Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро улоқ-кўпкари турнири ғолибларига мукофотлар берилмагани ростми?
17:00 / 2022-03-26

Ижтимоий тармоқларда Термиз туманидаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида ўтказилган халқаро улоқ-кўпкари турнирида ғолибликни қўлга киритган спортчиларнинг белгиланган мукофот пули берилмагани ҳақида видео жойлаштирилди.

Ушбу видеохабарга халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ташкилий қўмитаси расмий муносабат билдирди:

– Аслида мазкур видеога эътибор билан қаралса, бу жанжал Қозоғистон терма жамоаси чавандозлари ўртасида келиб чиққанини англаш мумкин,– дейилади муносабатда. – Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган қўшни давлат жамоаси 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик бўлгач, мазкур маблағ жамоа аъзоларига тенг тақсимлаб берилди. Шунингдек, мусобақада иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоалар  ва оломон кўпкари ғолиблари ҳам ўз мукофотларини олган. Барча ғолиблар мукофот пулларини олгани ҳақида тегишли ҳужжатлар мавжуд. Видеотасвирга туширилган.

Биз мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ташкилий қўмитаси аьзолари билан боғландик.
Маьлум бўлишича, халқаро турнирда олтита давлатдан саккизта терма жамоа чавандозлари иштирок этиш истагини билдирган.

Бироқ, пандемия сабабли Руминия, Афғонистон каби айрим давлатлар вакиллари мусобақага етиб кела олмаган.  Ташкилий қўмита аьзолари йиғилиши баённомасида белгиланган мукофот жамғармаси мазкур давлатлар ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, белгиланган. Бироқ, ушбу чет давлатлар етиб келолмагани ва иштирокчи терма жамоалар сони камайгани учун ташкилий қўмита аьзолари  ўзаро маслаҳатлашиб, биринчи ўрин соҳибини 100 миллион сўм, иккинчи ўринга 75 миллион ва учинчи ўринни эгаллаган терма жамоани 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлашга қарор қилинган. 

– Ғолиб жамоаларга шу ернинг ўзида пул мукофотлари берилди,–дейди Сурхондарё вилояти спорт бош бошқармаси бошлиғи, ташкилий қўмита аьзоси А. Арабов. – Уларнинг пул мукофотини олаётгани ва тегишли имзо чекаётгани  видеотасвирга туширилган. Турнирда қатнашувчи терма жамолар кутилганидан кам бўлгани учун мусобақа якунида мухлисларга кўпроқ завқ улашиш мақсадида оломон кўпкари ташкил этилиб, унинг ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди. Турнирда қатнашган журналист ва блогерлар қўмита аьзоларининг  кейинги қароридан бехабар бўлгани учун жамоатчиликда шубҳа ўйғотувчи  хабарлар тарқалишига олиб келган. 

Ташкилий қўмитанинг расмий муносабатида блогерларга халқнинг фикрини чалғитишга ундовчи маълумотларни ижтимоий тармоққа жойлаштириш жавобгарликка олиб келиши эслатилиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз чиқарилган бу каби хабарларга чалғимасликлари сўралган.

 Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири