Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этишнинг асосий мақсадлари белгиланди
12:46 / 2025-07-08

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ: 

а) Париж битими талабларига мувофиқ, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга қисқартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш; 

б) республиканинг иссиқхона газлари эмиссиясини қиқартириш бўйича мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига чиқишини таъминлаш орқали инвестицияларни жалб этиш Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этишнинг асосий мақсади этиб белгиланди. 

Фармонга кўра Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ халқаро углерод бирликлари, шунингдек, халқаро юмшатиш натижалари шаклидаги углерод бирликлари (1ТМ0) бозорида иштирок этиш тартиби жорий этилади. 

Углерод бирликларини Ўзбекистон Республикасининг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) доирасида қамраб олинган ва иссиқхона газлари хатловида акс эттирилган фаолиятлар турларига мувофиқ ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссасининг (NDC) халқаро молиявий кўмак ҳисобига бажариладиган шартли мажбуриятлар қисмида акс эттирилган халқаро углерод бирликлари бозоридаги фаолиятларни амалга оширишга устуворлик берилади.

Углерод бирликлари (1ТМО)нинг: 

20 фоиз ҳажми барча углерод бирликлари савдосига йўналтириладиган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича мажбуриятини бажариш ҳамда углерод бирликларини меъёрдан ортиқ сотиш хавфини (overselling risk) камайтириш мақсадида сақлаб қолинади ҳамда ушбу ҳажмни халқаро савдога чиқаришга йўл қўйилмайди; 

80 фоиз ҳажми халқаро углерод савдоларга йўналтирилади, бундан инвесторлар билан давлат-хусусий шаклда давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалардан юзага келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасарруф қилинадиган углерод бирликлари мустасно;

б) давлат иштирокидаги лойиҳалар доирасида углерод бирликларининг савдога йўналтириладиган миқдори, хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилиш ва углерод бирликлари савдосидан тушадиган тушумларни тақсимлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади; 

в) ҳар бир углерод бирлиги учун Давлат бюджетига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда йиғим ундирилади. 

Углерод бирликлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Миллий углерод бирликлари реестри орқали амалга оширилади. 

2026 йил 1 январдан бошлаб Миллий углерод бирликлари реестри ишга туширилади.

ЎзА