Халқаро турнирга тайёргарлик машғулотлари бошланди
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун жорий йилнинг илк ўқув-машғулот йиғини Тошкент вилоятининг “Янгиобод” спорт мажмуасида бошланди.
Мазкур тайёргарлик машғулоти курашчиларимиз учун жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари Истанбулда ўтадиган Яшар Догу халқаро мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Терма жамоа бош мураббийи Равшан Рўзиқуловнинг билдиришича, ўқув-машғулот йиғинига асосий таркиб билан бирга ёш курашчилар ҳам таклиф этилган.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.
Т. Рўзиев, ЎзА