Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро турнирда Ўзбекистон дзюдочилари иккинчи ўринда бормоқда
11:54 / 2022-11-05

Озарбайжон пойтахти Бокуда дзюдо бўйича давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи халқаро турнирнинг биринчи кунги беллашувлари мамлакатимиз спортчилари учун ҳар жиҳатдан омадли бўлди.

Хабар берганимиздек, 52 килограммда Диёра Келдиёрованинг олтин медалга сазовор бўлиши, Сита Кадамбаева бронза медалини қўлга киритиши, Кемран Нуриллаев 60 килоли дзюдочилар орасида 5-ўрин билан кифояланиши Ўзбекистон терма жамоасини 61 давлат орасида умумжамоада Озарбайжондан кейин иккинчи ўринда қайд этилишига хизмат қилмоқда.  

Бугун, 5 ноябрь кунги беллашувларда 5 нафар дзюдочимиз совринли ўринлар ҳамда Париж олимпиадасининг рейтинг очколари учун кураш олиб боради.

  

73 килограммли спортчилар иштирокидаги баҳсларда Шаҳрам Аҳадов, 73 кило оғирликда Муроджон Йўлдошев, 81 килограммда Рамазон Аллабердиев қатнашса, қизлар ўртасидаги мусобақаларда Севинч Исоқова ва Шоҳиста Назарова ўз вазнларида омад чиғириғидан ўтишади. Халқаро турнир баҳслари эртага ўз якунига етади.   

Т.Рўзиев, ЎзА