Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро турнирда боксчиларимиз 10 та медалли бўлди
10:02 / 2024-10-05

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида "Шокир Болтекули" хотирасига бағишланган анъанавий XVI халқаро турнирда 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Кеча мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Муросасиз жанглар натижасига кўра, ҳамюртларимиздан Саят Илясов, Шаҳбоз Юнусалиев, Сирожиддин Хожаҳмедов, Нусрат Тоҳиров олтин, Нодиржон Мирзаҳмедов ва Сардор Шомуродов кумуш, Аюбхон Бахтиёров, Жавоҳир Қойсинов, Алишер Аюбов, Айназар Кенесбаев ўз вазнларида бронза медалларига сазовор бўлди.

Мазкур мусобақаларни ҳакам сифатида бошқариб боришда “Атланта-1996” Олимпиадаси совриндори, ҳозирда халқаро тоифадаги рефери, ҳамюртимиз Карим Тўлаганов иштирок этди.

Т.Рўзиев, ЎзА