Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро турнир шоҳсупасини ўзбек чавандозлари тўлдирди
20:16 / 2021-05-30

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “FEI Jumping CSIO1 -W Worid Cup Eurasian League” ва “ FEI Jumping Nations Cup” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Турнирнинг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди.

Кўплаб давлатлар вакиллари иштирок этаётган турнирнинг галдаги дастурида чавандозлар 130 см. баландликдаги тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича беллашди.

Аҳамиятлиси, мазкур йўналишда шоҳсупанинг барча ўринлари Ўзбекистон терма жамоа вакилларига насиб этди. Қайд этиш жоиз, биринчи ўринни “Этос” лақабли тулпорда иштирок этган Баҳромжон Газиев эгаллади.

1. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон) – “Этос” (от лақаби)

2. Саидамирхон Турғунбаев (Ўзбекистон) – “Кастания”

3. Аъзам Толиббоев (Ўзбекистон) – “Леди”