English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро туризм фестивали иштирокчилари Самарқандни зиёрат қилди
21:13 / 2023-02-23

Жорий йилнинг 22–28 февраль кунлари юртимизда III халқаро Нақшбандия туризм фестивали ўтказилмоқда. Фестивалда Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Сурия, Франция, Швейцария, Португалия, Россия, Бангладеш ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ дунёга машҳур олимлар, дин, фан ва жамоат арбоблари, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Бугун фестиваль иштирокчилари Самарқандда бўлди. Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Уларга айни пайтда бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида маълумот берилди. Буюк муҳаддис номи билан аталадиган халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишув ҳам фестиваль иштирокчилари учун қимматли маълумотларга эга бўлиш имконини берди.

Меҳмонларнинг Имом Мотуридий мақбараси, Хўжа Аҳрор Валий масжиди, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси ва Самарқанднинг бошқа диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиши ҳам кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур фестивални ўтказишдан асосий мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг ислом дини ва жаҳон цивилизацияси ривожидаги хизматларига ҳурмат бажо келтириш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш ва Зиёрат туризмининг бошқа объектлари билан танишишдан иборат.

Фестиваль тадбирлари Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА