Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тунги пойга мусобақаси ўтказилди
15:15 / 2023-08-28

Бухорода Ўзбекистондаги илк халқаро тунги пойга “BUKHARA NIGHT RACE” мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа кўҳна шаҳардан бошланиб, Бухоронинг диққатга молик маскан ва кўчаларида нурафшон йўлаклари бўйлаб ўтказилди.

Мусобақа Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Югуриш йўлаги эски шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари масжид, мадраса, карвонсаройлар, гумбазлар теварагидан ўтиб, масофанинг ўзгача ёқимли тунги чароғон муҳитини ҳосил қилди.  

“BUKHARA NIGHT RACE”га Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида асос солинган. 2019 йилдан буён мамлакатнинг энг пешқадам спорт тадбирига айланган “Samarkand Marathon” хайрия пойгаси ташкил этилади. Бухоро, Зомин, Бўстонлиқ тумани ва Самарқанд шаҳридаги туркум пойгаларнинг амалга оширилиши “Samarkand Marathon”нинг 2023 йилги болалар спорт майдончаларини барпо этиш хайрия мақсадларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.  

[gallery-13288]

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 2017 йилда Президентнинг қарорига биноан асос солинган. Жамғарманинг пировард мақсади Ўзбекистон маданиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, маданият муассасаларида бағрикенг ва қулай муҳитни яратиш орқали мамлакат ичидаги имкониятларни тараққий эттириш, музейларни таъмирлаш, ривожлантириш ҳамда музей, театр ва бошқа маданият муассасалари учун ходимлар салоҳиятини шакллантиришдан иборат.  

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА