Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тест топшириш: стратегиядан амалиётга
17:29 / 2022-02-25

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Британия кенгашлари ҳамкорлигида “Халқаро тестларни муваффақиятли топшириш: стратегиядан амалиётга” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Унда Британия кенгашлари вакили Жоанна Моттерам хоним томонидан APTIS тест синовларини баҳолашда эътиборга олинадиган жиҳатлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Конференция давомида профессионал таълимда фаолият юритаётган 32 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари учун халқаро ТКТ (Teaching Knowledge Test) притестинг ўтказилди.  

– ТКТ тестларида инглиз тили фани ўқитувчиларининг методик ва педагогик билимлари синовдан ўтказилади, – дейди Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий вакиллиги бошлиғи Вазира Азимова. – Ушбу синов тестининг учта модулидан етарли баллни тўплаган ўқитувчилар С1 халқаро даражага, ТКТ дипломига ва ойлик маошига 50 фоиз миқдорида устама олиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳада иштирок этиш ихтиёрий, ижтимоий тармоқларда доимий тарғиб этиб борилади. 

Унда иштирокчилар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар дастлаб техник кўрикдан ўтказилади. Яъни бунда ижодий иш ўқувчилар томонидан кўчирилмаганлиги, ижодий ёндошган ҳолда фикрларини баён этишига алоҳида эътибор қаратилади. Шундан кейин шаффофлик ва ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида ёзувчилар томонидан ижодий ишларга баҳо берилади. Бундан кейин ҳам бу каби лойиҳаларни давом эттириш ниятидамиз.  

[gallery-5905]

2021 йилда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий вакиллиги томонидан “Менинг омадим ҳикояси” мавзусида ҳикоялар лойиҳаси эълон қилинган эди. Дастлаб ушбу лойиҳа ўқитувчилар ўртасида ўтказилган бўлса, кейинчалик лойиҳа қамровини кенгайтириш мақсадида ўқувчи ёшлар ҳам жалб этилди.  

– Навоий шаҳридаги 8-сонли информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синфида ўқийман, – дейди танлов ғолибларидан бири Диёрбек Олимов. – Ёзган ижодий ишимда инглиз тилини ўрганишимда устозимнинг дарс ўтиш сирлари, қизиқишим, келгусидаги режаларим ҳақида ҳикоя қилдим. “Менинг омадим ҳикояси” мавзусида ўтказилган лойиҳада ғолиб, деб топилган 10 нафар ўқитувчи ва 10 нафар ўқувчи рағбатлантирилди.  

Абдували Бўриев, 
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА