Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тажриба, халқаро эътироф...
18:37 / 2021-08-26

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига

Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети «Оптимал бошқарув усуллари» кафедраси мудири, доцент Саҳобиддин Aхатқуловга Малайзия миллий университети томонидан берилган PhD фалсафа доктори илмий даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан DsC фан доктори илмий даражасига тенглаштирилди.

Малайзия миллий университети жаҳон университетлари халқаро рейтингида 141-ўринни эгаллаган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси тўғрисидаги фармонида хорижнинг нуфузли университетларида илмий даражага эга бўлган, талабгорларнинг илмий даражасини тан олиш тўғрисида банд мавжуд. Унга кўра халқаро рейтингларда биринчи 300 таликка кирадиган олий таълим муассасалари томонидан берилган фалсафа доктори PhD ёки фан доктори DsC илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида фан доктори DsC сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади.

Саҳобиддин Aхатқулов Самарқанд давлат университети механика-математика факультетини битирган. Ғарбий Чехия университети магистранти. 2007-2012 йиллар Чехия Республикасида математика фанидан дарс берган. Малайзия миллий университетининг таянч докторантурасида ўқиган. 2015 йилда “Синиш ва критик типдаги махсусликка эга бўлган айлана акслантиришлари динамикаси” мавзусида диссертация ҳимоя қилган. 2015-2017 йилларда шу университетда илмий тадқиқотчи (Post doctoral researcher) сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилдан Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультетининг оптимал бошқарув усуллари кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатмоқда. Унинг амалий математика соҳаси долзарб муаммоларига бағишланган 30 га яқин илмий мақоласи хориждаги нуфузли журналларда чоп этилган. Шундан 17 таси Scopus va Web of Science илмий базаларида эътироф этилган. Саҳобиддин чех, инглиз, рус тилларини мукаммал билади.

- Самарқанд давлат университети бугунги кунда жаҳоннинг 160 дан зиёд олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатган, - дейди Саҳобиддин Ахатқулов. -Бунинг натижасида Самарқанд давлат университетида дунёнинг илғор фанига интеграция жараёнлари жадал бормоқда. Биз нафақат ўрганаяпмиз, балки баъзи соҳаларда ўз тажрибамизни намойиш этаяпмиз.

Кейинги беш йилда Ўзбекистон илм-фан мамлакатига айланди. Президентимизнинг эътибор ва ғамхўрлиги туфайли мамлакатимизда, илм-фан соҳасида тикланиш ва тараққиёт йиллари бўлди. Шу ўринда мен устозларимга, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Aбдусаттор БОБОЁРОВ,

Самарқанд давлат университети

рақамли технологиялар факультети декани, доцент