Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тажриба ўрганилди
11:19 / 2024-05-10

Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида Жаҳон банки ҳамда Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва тараққиёт вазирлиги кўмагида “Давлат сиёсатини шакллантиришда имкониятларни кенгайтирган ҳолда: маълумотлар асосида қарор қабул қилиш” мавзусида конференция ташкил қилинди.

Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, катта маълумотлар таҳлили ва давлат бошқаруви бўйича мутахассислар, халқаро ташкилотлардан иборат 100 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди.  

Конференция доирасида иштирокчилар турли соҳаларда давлат сиёсатини ишлаб чиқишда катта маълумотлардан фойдаланиш бўйича долзарб тенденциялар ва халқаро тажрибани ўрганишди.

Давлат хизматчиларининг бу борадаги малакасини ошириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига сифатли хизматлар кўрсатишни таъминлашда электрон ҳукуматнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.  

Манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, катта маълумотлар билан ишлаш бўйича халқаро экспертлар маълумотлар асосида қарор қабул қилишнинг турли жиҳатларини ўз ичига олган тақдимотлар билан чиқиш қилишди. 

Тадбир иштирокчиларига янги ҳукумат навигация портали ва “Ўзбекистон – 2030” миллий стратегияси доирасидаги вазифалар ижросини кузатиш имконини берувчи маълумотларни визуаллаштириш бўйича дастурий мажмуа андозаси тақдим этилди.  

 

Н.Раҳмонова, ЎзА