Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ташкилот Пенсия жамғармасининг аъзо бўлиш учун берган аризасини тасдиқлади
12:15 / 2023-08-11

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш бўйича етакчи халқаро ташкилот бўлиб, 1927 йилда ташкил этилган. 160 мамлакатдан 320 га яқин миллий ижтимоий таъминот институтларини бирлаштиради. Ижтимоий соҳада қатор халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва соҳага оид бошқа муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси Бош Aссамблеяси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилотга аъзо бўлиш учун берган аризасини тасдиқлади.  

Аъзоликнинг ижобий томонлари шундаки, Ассоциацияга аъзо мамлакатлар ҳудудида мигрантларнинг ижтимоий ҳимоя таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатланади. Шунингдек, Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг ижтимоий соҳада мукаммаллик сертификатини олиш учун халқаро кўрсатма ва яхши амалиёт ечимлари ўрганилади.    

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА