English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 минг 763 та стандартлар қабул қилинди
16:34 / 2022-10-12

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида ўтказилган брифингда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди.

Янги қонун 31 та моддадан иборат бўлиб, стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқарувчиларга бир қатор енгилликлар беришга қаратилган. Шу билан бирга халқаро, минтақавий ва хорижий стандартларни Ўзбекистонда қўллаш тартиби жорий этилмоқда. 

Турли хил идоралар кесимида стандартлаштириш бўйича ишларни алоҳида-алоҳида олиб бориш амалиёти бекор қилинмоқда. Стандартларни экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш, янгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш каби жараёнлар Ўзбекистон Стандартлар институтига берилмоқда. 

Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 минг 763 та стандартлар қабул қилиниб, 7 минг 968 таси қайта кўриб чиқилди. Ҳозирда стандартлар сони 19 543 тага етказилди. 

Техник регламентлар талаблари бажарилишини таъминлашга қаратилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи стандартларини қабул қилиш ҳисобига уларнинг сони 5 минг 590 тага етказилди ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг стандартлари тўлиқ қамраб олинди. 

E-FOND портали – стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни электрон айланмаси бўлиб, бунда стандартларни харид қилиш ва актуаллаштириш жараёнлари тўлиқ онлайн шаклда амалга оширишга эришилди. E-FOND порталида бугунги кунда 24 мингдан ортиқ норматив ҳужжатлар жойлаштирилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА