Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўрилмоқда
16:28 / 2021-01-14

Ўзбекистон илк маротаба таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича жорий йилда республика бўйича 348 та таянч мактаб белгиланган бўлиб, ушбу мактаблардан 15 таси Сирдарё вилоятида жойлашган.  

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 1-таянч мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида PISA ва PIRLS тадқиқотларига тайёргарлик бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар, таянч мактабларининг лаборатория жиҳозлари, реактивлар ва зарур компьютер техникалар билан таъминланганлик ҳолати танқидий муҳокама қилинди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда режалар белгиланди.

Республикамиздаги мактабларнинг халқаро тадқиқотларда иштирок этиши учун яратилаётган имкониятлар ва ҳудудлардаги, хусусан, Сирдарё вилояти таянч мактабларининг бугунги кундаги ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Иккинчи қисмда семинар шуъбаларда давом эттирилиб, тажрибали экспертлар, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокчиларга ўқиш, математика, биология ва кимё фанлари бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик доирасида маҳорат дарсларини олиб боради.

ЎзА