English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро тадбирлар ёшлар келажаги учун қай даражада фойдали?
13:42 / 2024-03-26

Хабарингиз бор, яқинда Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Offshore Outsourcing Tour” 2024” халқаро тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир   IT соҳасида таҳсил олаётган  юртимиз ёшлари учун қай даражада фойдали?

Саволга IT парк Маркетинг ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи  Носирхўжа Муродхўжаев жавоб берди:

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ ёшлар ўртасида IT  соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш мақсадида IT  соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.  

—"Offshore Outsourcing Tour 2024" доирасидаги тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатларнинг 150 та компанияларидан 200 нафардан зиёд хорижий вакиллар иштирок этишди.  

Тадбир доирасида IT Park ходимлари томонидан меҳмонлар учун Ўзбекистонда компания очиш жараёни ҳақида  тақдимот ўтказилди.  

Тақдимот хорижий компания вакилларида яхши таасурот уйғотди, ҳамда улар юртимизда компания очишга катта қизиқиш билдиришди ва мутахассислардан керакли тавсияларни олишди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА