Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро суҳбат: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қанчалик ҳимояланган?
18:07 / 2022-02-23

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида инсон ҳуқуқлари борасида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ЖИДУ томонидан ташкил этилган мазкур тадбир юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ютуқ ва камчиликларга қаратилди.

«Демократия ва инсон ҳуқуқлари: барқарор ривожланиш омиллари» мавзусида ўтказилган суҳбатда юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Унда сенаторлар, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Европарламент делегацияси қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги делегация аъзолари ва халқаро экспертлар қатнашиб, сўнги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларга баҳо берди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев Ўзбекистонда инсон омилига бўлган муносабат ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юртимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. 


Тадбирда маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларнинг нормалари миллий қонунчиликда ўз аксини топган.

Хорижлик иштирокчилар ўз чиқишларида президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва мамлакат халқаро нуфузининг жадал ўсиши учун хизмат қилаётган очиқ, изчил, ва прагматик ташқи сиёсатини эътироф этишди.

Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятлари, БМТ устав органлари ва шартнома қўмиталари тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама этилди.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА