Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро шахмат федерацияси Нодирбек Абдусатторовни “Кун инсони” ҳурмат тахтасига олиб чиқди
18:10 / 2022-05-31

Бирлашган Араб Амирликларида мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ доллари бўлган "5th Sharjah Masters 2022" халқаро турнирдаги ғалабаси туфайли Халқаро шахмат федерацияси Нодирбек Абдусатторовни “Кун инсони” ҳурмат тахтасига олиб чиқди.

Шунингдек, ушбу натижа туфайли ҳамюртимиз дунёнинг энг кучли ёш тўрт шахматчисидан бири сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Шаржадаги ғолиблик йўлидаги “ақл жанглари”да Абдусатторов 5 та ғалаба, 4 та дуранг натижа қайд этди ва 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги бош соврин соҳиби бўлди.
 

Т. Рўзиев, ЎзА