Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро шахмат федерацияси делегацияси - Ўзбекистонда
08:22 / 2026-02-21

Жорий йил қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-ФИДE шахмат олимпиадаси мусобақалари бўлиб ўтади.

Мамлакатимизда ушбу нуфузли мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимизга ташриф буюрган Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) бошқаруви раиси ўринбосари Дана Реизниеcе-Озола бошчилигидаги делегация аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари нуфузли шахмат мусобақаларига ҳозирлик ишлари хусусида фикрлашди.

ФИДE бошқаруви раиси ўринбосари Дана Реизниеcе-Озола Ўзбекистон халқаро аҳамиятга эга тадбирларни юқори савияда ўтказишда катта тажриба ва салоҳиятга эга мамлакат эканини таъкидлаб, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва  имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-ФИДE шахмат олимпиадаси зўр муваффақият билан ўтказилишига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, спорт вазири А.Икромов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари К.Синдоров 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини кутиб олиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш каби бир қатор масалаларда кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани хусусида тўхталди.

Шунингдек, ФИДЕ делегацияси мусобақалар ўтказиладиган мажмуалар, керакли инфратузилма, коммуникация тизимларининг узвийлиги, тайёргарлик жараёнлари, меҳмонхоналар, транспорт ва бошқа муҳим жиҳатлар билан таништирилди.

Муҳокамалар давомида нуфузли мусобақа билан боғлиқ ҳар бир йўналиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар кўриб чиқилди.

Т.Рўзиев, ЎзА