Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро шахмат академиясида маҳорат турнири бошланди
19:27 / 2022-08-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Тошкент шаҳар шахмат бўлими томонидан маҳорат турнирига старт берилди.

1-тур натижаларига кўра, Алишер Абдуқаюмов, Умар Отахонов, Сирожиддин Бадриддинов, Матвей Гордеев, Отабек Зоиров, Маҳмуджон Муқимов, Меҳрибону Назирқулова, Шаҳризода Сатторова, Дилноза Турдимуратова, Ясмина Юнусова, Зарина Неъматжонова, Фарангиз Абдумўминова каби ёш иқтидор эгалари ғалаба нашидасини сурди. 164 нафар шахматчи иштирок этаётган маҳорат турнири 9 тур давом этади. Шахматчилар эгаллаган ўринларига қараб тоифаланади.

Ўйинлар эрталаб ва пешиндан кейин бўлиб ўтмоқда. 29 август куни мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлади.

[gallery-8496]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА