Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро семинарда туркиялик ўқитувчи Имом Мотуридий ҳақида гапирди
10:48 / 2021-09-17

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Иғдир университети ҳамкорлигида «Имом Мотуридийнинг мўътазилия мактабига раддиялари» мавзуида онлайн халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.

Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари, диний йўналишдаги таълим муассасалари олимлари ва мустақил тадқиқотчилар иштирок этди.  

Семинарда Иғдир университети илоҳиёт факультети ўқитувчиси, доцент Юлдузбек Мусахоновнинг маърузаси тингланди.  

– Абу Мансур Мотуридий асарларида динлар ўртасида бағрикенглик, ҳурмат ва умуман ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласига ҳаётий зарурат сифатида ёндашилган, – деди Юлдузбек Мусахонов. – Аллома қарашларида илгари сурилган чуқур илмий ва назарий мулоҳазалар асосидаги қоида ва мезонлар маърифий исломни тушуниш ва ўрганишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мотуридий томонидан мўътазилия мактаби каби ботил оқимларга қарши мантиқий ва илмий далиллар асосида раддиялар берилиши тарихий аҳамият касб этади. Диний-эътиқодий ихтилофлар мураккаблашиб, ёт мутаассиб оқимлар фаолияти кучайиб борган бир шароитда, соф ақида ва калом илмлари хулосаларига таянган мотуридия таълимотининг вужудга келиши жамиятни бағрикенглик ва мўътадиллик ғоялари асосида бирлаштиришга ва ёт ғояларни халқ орасидан сиқиб чиқаришга замин яратди.  

Семинар давомида мотуридия таълимотининг мўътазилийлар қарашларидан устунлик жиҳатлари алломанинг мазкур мактаб вакилларига берган илмий асосланган раддиялари орқали батафсил кўрсатиб берилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА