Халқаро SAT имтиҳонларини энди Президент мактабларида топшириш мумкин
АҚШдаги нуфузли университетлар томонидан тан олинадиган SAT имтиҳонларини топшириш яна ҳам осонлашди.
Энди мазкур имтиҳонлар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилади.
Мазкур имтиҳон математика ва инглиз тили фанларидан ўтказилади ҳамда хорижий университетлар томонидан тан олинади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, SAT (Scholastic Aptitude Test) академик баҳолаш тести бўлиб, 1926 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Баҳолаш мезони 400-1600 балл шкаласида бўлади.
Имтиҳонлар март, апрель, май ойларида бўлиб ўтади.
Халқаро SAT имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш ҳақида қўшимча маълумотлар тез орада Президент таълим муассасалари агентлиги веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.
ЎзА