Халқаро қўмита аъзолари Тошкентда ўтказиладиган 38-Халқаро информатика олимпиадасига тайёргарлик жараёнлари билан танишди
Жорий 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 38-Халқаро информатика олимпиадаси доирасида Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг тайёргарлик жараёнларини баҳолаш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.
Қўмита аъзолари мусобақа ўтказиладиган Central Asian Expo Uzbekistan халқаро кўргазма маркази, олимпиада иштирокчилари жойлаштириладиган Янги Ўзбекистон ҳудудидаги 12 та меҳмонхона ва Конгресс-ҳоллдан иборат объектларни кўздан кечирди ва техник инфратузилмага оид масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлигида бўлиб, IOI–2026га Ўзбекистоннинг тайёргарлик ҳолати бўйича тақдим этилган ҳисобот билан танишди, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.
Учрашув давомида соҳадаги эришилган натижалар ҳамда хорижий АТ компаниялар учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА