French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро қизлар кунига бағишланди
21:18 / 2025-10-11

11 октябрь – Халқаро қизлар куни

Жиззах вилоятидаги Мирзачўл агросаноат техникумида 11 октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан мазмунан бой ва кўтаринки руҳдаги тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида техникумда фаолият юритаётган устозлар ва иқтидорли ўқувчи қизлар томонидан маънавий-маърифий чиқишлар, саҳнавий намойишлар ҳамда концерт дастури тақдим этилди.  

Қизларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, таълим соҳасидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш масалалари тадбирнинг асосий мазмунини ташкил қилди.  

Тадбир якунига келиб, таълим муассасасида фаоллик кўрсатган, намунали ҳулқ-атворга эга бўлган қизлар эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА