Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро қидирувга берилган шахс Интерпол орқали юртимизга экстрадиция қилинди
08:09 / 2026-02-05

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)дан фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонлангани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан халқаро қидирувга берилган фуқаро Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Экстрадиция икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилди.

БАА ва бошқа хорижий давлатлардан экстрадиция қилинаётган қидирувдаги шахслар сонининг ошиши ишчи учрашувлар ва музокаралар давомида шакллантирилган, амалдаги халқаро келишувларга асосланган ҳамда барча ҳуқуқий тартиб-таомилларга қатъий риоя этилган ҳолда Миллий марказий бюролар ўртасида йўлга қўйилган барқарор икки томонлама алоқалар натижасидир.

Ушбу иш трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб бериши учун ваколатли органларга топширилган.

Н.Абдураимова, ЎзА