English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро пресс-клуб ҳоким ва раҳбарларни журналистларга яқинлаштирди
13:02 / 2020-12-03

Халқаро пресс-клубнинг матбуот эркинлиги мавзусига бағишланган сессиясида пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев 4 йил аввалги иш бошлаган вақтдаги муаммоларни эслаб ўтди.

Унинг айтишича, 4 йил аввал ҳоким ва раҳбарлар журналистлар билан мулоқот қилишни истамаган. Жонли эфирда баҳс-мунозаралар олиб бориш ҳам имконсиз бўлган.

«Тўрт йил олдин Халқаро пресс-клубни илк ташкил қилаётган чоғимизда бизни сўз эркинлиги борасида кўплаб муаммолар қийнаган. Бу биринчидан, давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот билан, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни билмаслиги ва истамаслиги бўлса, иккинчидан, жонли эфирнинг йўқлиги эди. Бугун вазият мутлақо бошқача», дейди Шерзод Қудратхўжаев.