French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро полиция ассоциацияси аъзолари дунёда тинчликни сақлашга интилмоқда
12:05 / 2022-10-08

Халқаро полиция ассоциацияси (International police association - (IPA) 1950 йилда ташкил топган. Ташкилотга юздан ортиқ мамлакат аъзо бўлиб, 51 мамлакатда секциялари бор.

IPAнинг Ўзбекистондаги секцияси 2012 йилда очилган бўлиб,  2016 йилда кузатувчи сифатида IPA сертификатига эга бўлди. Клуб тарзида эса 2019 йил 7 октябрда расман рўйхатга олинди. 

IPA – унвони, ирқи, танасининг ранги, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар, хуқуқни муҳофаза қилиш органларининг истеъфодаги вакилларидан ташкил топган мустақил ташкилот ҳисобланади. 

Ташкилотнинг бош мақсади дўстона муносабатлар ўрнатиш, халқаро хамкорликка кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, иштирокчилар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. 

Бундан ташқари, ташкилот ижтимоий соҳада ўзаро ёрдам ташкиллаштиришга, ўз имкониятлари доирасида турли халқларнинг тинч-тотув яшашига кўмаклашиш ва бутун дунёда тинчликни сақлаб қолишга интилмоқда. 

Тошкентда Халқаро полиция ассоциацияси Ўзбекистон секцияси ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида шу ҳақда сўз юритилди. 

IPA ташкилоти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бутунжаҳон декларацияси асосида фаолият юритмоқда. ЮНЕСКО ва Европол билан доимий ҳамкорлик қилади. 

БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаши ҳузуридаги маслаҳат (Special) мақомида юқорида баён этилган тамойилларга содиқ ҳолда фаолият юритмоқда. 

Халқаро полиция ассоциацияси Ўзбекистон секцияси раҳбари М.Отажонов ҳозирги шароитда жиноятчиларга қарши курашда бошқа давлатлар полициячилари билан мулоқотни давом эттириш учун реал имкониятларга эга бўлган ассоциация салоҳиятидан фаол ва самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди. 

Клуб фаолиятининг асосий йўналишлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг мавқеини ошириш, истеъфога чиққан, IPA клубининг аъзоси бўлган ходимларга моддий ва ижтимоий ёрдам қўрсатиш, ижтимоий ҳимоя дастуридан ўтган Ўзбекистон Республикасининг хорижга чиқиб кетаётган фуқороларини, шунингдек юртимизга келган хорижий мамлакат фуқороларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, терроризм, наркотрафик, диний ақидапарастлик ғояларидан ёш авлодни ҳимоя қилиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишни тарғиб қилишдан иборат. 

Тадбирда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фахрийлар иштирок этди.

Н.Абдураимова, ЎзА