Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро олимпия қўмитаси ФИФАни қўллаб-қувватламайди
12:05 / 2021-10-18

Футбол бўйича жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш ғояси билан чиққан ФИФА ташаббуси аввалига айрим давлатлар федерациялари томонидан танқид қилинган эди. Кейинчалик бу жараёнга УЕФА ва Африка давлатлари футбол конфедерацияси ҳам қўшилди.

 Эндиликда ҳар икки йилда ўтказилиши режалаштирилаётган жаҳон чемпионати бўйича ФИФА ташаббусини Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ҳам қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитасининг Ижроия кенгаши ФИФАга мурожжат йўллади.  

 Мурожаатда айтилишича, ФИФАнинг мазкур ташаббуси теннис, велоспорт, гольфа, гимнастика, сузиш, енгил атлетика, Формула-1 каби спорт турларининг оммавийлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, икки йиллик чемпионат ФИФАнинг харажатларини бошқариб бўлмас даражага келиш хавфини туғдиради.  

 Шунингдек, бир нечта давлатлар, клублар, мутахассислар, спортчилар жиддий қаршилик билдираётганлиги, футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига путур етказиши ва бошқа омиллар сабабли ФИФА футболга бундай ёндашишдан воз кечиши кераклиги таъкидланган.  

 Т. Рўзиев, ЎзА