English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро олимпия академияси яна ўз фаолиятини бошлади
16:45 / 2021-10-19

Грецияда жойлашган Халқаро олимпия академияси таъмирдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Халқаро олимпия қўмитаси сайти.

Кеча янгича кўриниш олган мазкур ноёб ўқув ва таълим даргоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ХОҚ президенти Томас Бах, Греция давлат раҳбари Катерина Сакелларопулу иштирок этиб, ўтмиш ва келажакни боғловчи академия янгича формат ҳамда йўналишда спортчиларга, талабаларга, олимпия ғояси атрофидаги барча-барча инсонларга кўмак беришга, мақсадлар муштараклигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Греция олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралоснинг айтишича, 1961 йилдан бери фаолият кўрсатиб келган таълим масканини таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг март ойида бошланганди. Унинг янгича қиёфа касб этишида Халқаро олимпия қўмитаси томонидан жалб қилинган 12,5 миллион евро миқдоридаги маблағ ва ХОҚнинг доимий эътибори муҳим роль ўйнаган.  

 

Т. Рўзиев, ЎзА