Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро олимпиадада талабаларимиз 57 та медални қўлга киритди
10:43 / 2024-03-13

Халқаро гуманитар фанлар ва ривожланиш университети (МУГНиР)да Туркманистон ва хориждаги олий ўқув юртлари талабалари ўртасида IV Очиқ математика олимпиадаси (OMOUS-2024) бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон, Россия, Саудия Арабистони, Испания, Хитой, Болгария, Индонезия ва Туркменистондан 500 нафардан ортиқ талаба иштирок этмоқда. Уларнинг 79 нафари мамлакатимизнинг 18 та олий ўқув юртлари талабаларидир.  

Олимпиада иштирокчилари математика фани бўйича яккалик ва  жамоавий баҳсларда ўз билимларини намойиш этади. Туркман ва инглиз тиллари Олимпиаданинг расмий тили ҳисобланади. Юртимиз талабалари  яккалик ва жамоавий босқичларда жами 7 та олтин, 15 та кумуш ва 35 та бронза медални қўлга киритди. Яккалик баҳсларида Расул Қошназаров, Анварбек Машарипов (Урганч давлат университети), Набихон Набихонов (Ўзбекистон Миллий университети), Дамир Дилмуродов (Қорақалпоқ давлат университети) А тоифасида, Тошкент давлат  иқтисодиёт университети талабалари Ҳумоюн Абдурасулов ва  Тоҳирбек Тулановлар Б тоифасида олтин медалларни қўлга киритди. Жамоавий  баҳсларда олтин медал Набихон Набихонов, Фатхулла Келдиёров ва Ҳасан Тўйлиевлардан иборат Ўзбекистон Миллий университети жамоасига насиб этди.  

Ўтган йили мазкур олимпиадада ўзбекистонлик иштирокчилар жами 5 та кумуш ва 13 та бронза медални қўлга киритиб, 4-ўринни эгаллаган эди, деб  хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.  

Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА