Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ногиронлар куни нишонланди
07:29 / 2023-12-03

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Фаровон” тантаналар уйида имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда секторлар раҳбарлари, вилоят Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Афғончилар бирлашмаси, Чернобилчилар ассоциацияси ҳамда ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг қуйи бўғини бўлган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг фаолияти йўлга қўйилиши, шунинг баробарида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш турганлиги, тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолганлар доимий меҳр ва эътиборда эканлигини қайд этди.

[gallery-15000]

– Президентимизнинг биз ногиронларга бўлган эътибори нафақат ногиронлар кунида, балки мамлакатимизда нишонланадиган барча байрамларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу эътибордан бизлар руҳланиб, эртанги кунга бўлган ишончимиз янада ортмоқда, – дейди 1-гуруҳ ногирони А.Бобоев.  

Тадбир вилоят санъат усталари, таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб, барчага байрамона кайфият улашди.

Ш. Суяров, Ш.Ортиқбоев,(фото) ЎзА мухбирлари.