Халқаро мусобақада “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси биринчи ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 3-7 июнь кунлари Татаристон Республикаси Тетюши шаҳрида туркий халқлар давлатлари ўртасида тақсимлаш электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи электромонтёрларнинг навбатдаги касб маҳорати халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Татаристон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Қирғиз Республикаларининг энергетика ташкилотларидан профессионал мутахассислар иштирок этди.
Мусобақада соҳа мутахассислари бир қатор талаблар асосида ўз имкониятини синаб кўрди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон номидан қатнашган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2025 йилда ушбу халқаро мусобақа Ўзбекистонда ўтказилади.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА