Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро муносабатлар соҳасидаги ёш мутахассислар ўзбек дипломатияси учун профессионал кадрлар бўлмоқда
10:00 / 2021-06-01

Жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) раҳбарияти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) битирувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир СМТИ ва ЖИДУ ўртасидаги ЖИДУ талабаларининг университетда ўқиш жараёни давомида олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлашда кўмаклашиш ҳамкорлик келишуви доирасида ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, ЖИДУ битирувчилари амалиёти икки ойга мўлжалланган бўлиб, СМТИ етакчи тадқиқотчилари талабаларга бириктирилган.

Суҳбат давомида ЖИДУ битирувчиларига институт фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, уларга халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларига бағишланган битирув малакавий ишларини тайёрлаш бўйича маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, битирувчилар СМТИ мутахассисларидан мамлакатнинг халқаро алоқалари, ички ва ташқи сиёсатининг устувор масалалари бўйича фикр алмашишади.

Учрашув давомида, кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида урғу бериб ўтилди. Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг жадал ташқи сиёсати туфайли юқори малакали халқаро мутахассисларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган ёш малакали кадрлар тайёрлаш муҳимлигини бир неча бор таъкидлаган.

Шу билан бирга, халқаро муносабатлар соҳасидаги ёш мутахассисларни, ўзбек дипломатияси учун профессионал кадрларни тайёрлаш, давлатимиз манфаатларини дунё миқёсида фаол ва муваффақиятли илгари суришга ёрдам беради.