Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро молия ва хусусий шериклик учун янги имконият
10:33 / 2026-02-12

“Иссиқликтаъминоти” АЖ раҳбарияти Осиё тараққиёт банки (ADB) маслаҳат миссияси ҳамда “Synergy Consulting” халқаро консалтинг компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Бухоро шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилишга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа шаҳардаги мавжуд инфратузилмани янгилаш, энергия самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларга барқарор ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашни назарда тутади.

Мазкур давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Осиё тараққиёт банки (ADB) молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаши режалаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади соҳада замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, тизимнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, молиявий барқарор моделни шакллантириш ва узоқ муддатли хусусий инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Муҳокамалар жараёнида лойиҳани амалга оширишнинг бир нечта муқобил сценарийлари кўриб чиқилди. Ҳар бир вариант доирасида капитал харажатлар (CAPEX), операцион харажатлар (OPEX), молиялаштириш манбалари ва шартлари, тариф сиёсатининг параметрлари, шунингдек рискларни давлат ва хусусий шерик ўртасида тақсимлаш масалалари чуқур таҳлил қилинди.

Тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва институционал таҳлиллар асосида энг мақбул ва барқарор модель танлаб олиниши режалаштирилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Бухоро шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимининг ишончлилиги ва энергия самарадорлиги сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА