Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги фармонига асосан Халқаро молия корпорацияси кўмагида Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириши белгиланган.
Ушбу лойиҳа доирасида халқаро молия Корпорацияси вакили Полда Рита бошчилигида халқаро экспертлар Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан танишиш юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида учрашув ташкил этилди. Унда вилоят даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-8733]
Йиғилишда эскпертлар томонидан лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг давлат-хусусий шериглиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ баҳолаш ва лойиҳа консепциясини тайёрлаш, техник, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши тўғрисида тушунтириш бериб ўтилди. Янги кўп тармоқли шифохонани бирлаштириш учун даволаш муассасалари аниқланиб, ўринлар сони, молиялаштириш манбалари, шунингдек, инфратузилма талаблари ва хизматлар рўйхати бўйича тавсиялар тайёрлаш жараёнлари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг халқаро мутахассислар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилади. Улар ҳафта мобайнида бошқа даволаш муассасаларини ҳам ўрганиши режалаштирилган.
Ташриф 16 сентябрга қадар давом этади.