Халқаро ММА раиси Тошкентга келади
Пойтахтимизда илк маротаба аралаш жанг санъатларининг ҳаваскор йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур дунё биринчилиги олдидан 30 январь куни соат 10:00 да пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида халқаро спорт ташкилотлари мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА