Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқаро меҳнат ярмаркаси”да келишувлар муҳокама этилди
14:32 / 2025-02-26

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Бухоро вилоят филиали ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги “Касбий кўникмалар” марказида “Халқаро Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров қатнашди.

Бундан кўзланган мақсад хусусий бандлик агентликларининг филиалларини  вилоятда очиш, уларда мавжуд бўш иш ўринларини кенг тарғиб қилиш, вилоятдаги кам даромадли ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, қолаверса, уларни халқаро меҳнат бозори талабларини ўрганган ҳолда хорижий тил ва касбларга ўқитиб, хавфсиз, тартибли миграцияга юборишдан иборат. 

Тадбирда лицензия асосида фаолият юритаётган хусусий бандлик агентликлари, вилоятдаги нодавлат таълим муассасалари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди. Бундан ташқари хорижга кетиш истагини билдирган 400 нафарга яқин фуқаролар ўзларига керакли ишлар бўйича маълумотларга эга бўлди. Кетиш истагини билдирган фуқаролар Хусусий бандлик агентликлари орқали рўйхатга олинди.

Тадбир якунида Хусусий бандлик агентликлари ҳамда нодавлат таълим муассасалари билан келишув Меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, келгусида ҳамкорликда иш юритиб, фуқароларимизни хорижий ривожланган давлатларда бандлигини таъминлашда масъулият билан ёндашиш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари