Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро лойиҳа доирасида чорвачилик тармоғида икки мингта иш ўрни яратилди
14:10 / 2023-09-05

Бу ҳақда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси минтақавий раҳбари Дина Салеҳ ҳамда ташкилотнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Матиолли билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этилди.

Гап шундаки, қўмита раиси ва ташкилот мутасаддилари ўртасида Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришнинг биринчи босқич лойиҳаси” якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, лойиҳа икки йил мобайнида юртимизда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришда ўзига хос хорижий драйвер вазифасини ўтади. Хусусан, лойиҳа доирасида 21 миллион АҚШ долларига тенг маблағ ўзлаштирилиб, 339 та деҳқон хўжалиги, 163 та фермер хўжалиги, 22 та сутни қайта ишловчи ва 24 та хусусий ветеринария шохобчалари ва озуқа ишлаб чиқарувчи корхоналар жами 548 та лойиҳа молиялаштирилди.

Натижада чорвачилик ва унинг тармоқларида икки мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Лойиҳа бўйича ташкил этилган семинар-тренингларда чорвачилик ва унинг тармоқларида фаолият юритаётган 10 мингга яқин мутахассиснинг малакаси оширилди.

Дарвоқе, учрашувда мазкур ташкилот иштирокидаги қиймати 38 миллион АҚШ долларига тенг “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришнинг иккинчи босқич лойиҳаси” ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек йил якунигача жамғарманинг Директорлар кенгашига киритишга келишиб олишди.

Молиялаштириш 2024 йилнинг бошида очилиши маълум қилинди.

ЎзА