French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро логопедлар куни кенг нишонланди
12:28 / 2025-11-17

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида Халқаро логопедлар куни муносабати билан байрам кечаси бўлиб ўтди.

Мактабгача тарбия ва дефектология кафедраси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда профессор-ўқитувчилар ва кеча меҳмонлари талаба-ёшлар томонидан тайёрланган кўргазма билан танишишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар логопедлар нафақат нутқдаги камчиликларни бартараф этадиган мутахассислар, балки боланинг психологик ҳолатини қўллаб-қувватлайдиган, ўзига бўлган ишончини шакллантирадиган ва таълим жараёнидаги муваффақиятларида муҳим ўринга эга бўлган педагоглар эканлигини таъкидлашди.

Байрам кечаси доирасида махсус педагогика: логопедия таълим йўналиши талабалари ўртасида инновацион таълим технологиялари, китобхонликни тарғиб қилиш, шунингдек, ўқитиш жараёнида замонавий кўргазмали воситалардан фойдаланиш каби шартлар асосида танлов ташкил этилди. Бу эса талабаларнинг дарс давомидаги назарий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов болалар нутқини ривожлантириш, таълим ва ижтимоий реабилитация соҳасида фидокорона хизмат қилаётган логопед мутахассислар меҳнатини қадрлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга ёрдам беради.

Довуд Абибуллаев, ЎзА