Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро лидер талабалар учрашди
11:43 / 2023-11-29

Бухоро давлат университетида “Барқарор университетлар инновацияси, таъсири ва келажак йўналишлари” мавзусида иккинчи халқаро лидер талабалар учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Индонезия, Эквадор, Саудия Арабистони, Покистон ҳамда республикамизнинг нуфузли университетларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ талаба Бухорода йиғилди.  

Учрашувда мутахассислар билим ва тажрибаларини талабалар билан ўртоқлашди. “UI GreenMetric” жаҳон университетлари рейтинги раиси Рири Фитри Сари, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарё Картадината ва бошқалар қатнашди.

Турли мамлакатлардан келган талабалар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда структуралаш ва инфратузилма, энергия ва иқлим ўзгариши, сув хўжалиги,  чиқиндиларни бошқариш, транспорт, таълим ва тадқиқот каби мавзуларда ўз ғоялари ва тажрибаларини алмашди. Гуруҳ муҳокамалари уюштирилди.  

[gallery-14814]

“UI GreenMetric” жаҳон университетлари рейтинги  ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли иккинчи халқаро лидер талабалар учрашуви доирасида “Жайрон” экомарказига экспедиция уюштирилди.

Экологик сафарга отланган 70 нафар талаба “Жайрон” экомарказида йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларининг мураккаб таснифлари ҳақида маълумотларга эга бўлди.  

Экомарказдан илиқ ва таассуротларга бой кайфият билан қайтган иштирокчилар чўл кенгликлари томон йўл олди. Махсус ажратилган ерларга 100 туп саксовул ниҳолининг экилиши экологик барқарорликни тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.

Иштирокчиларга сертификатлар ва совғалар топширилди.

Учрашувда Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Ҳамидов  иштирок этди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари