Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан қизиқди
16:22 / 2023-06-26

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Сайнхуу Гандолгар ва Гадбильон Венсан Рақамли технологиялар вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий шўъбаси бошлиғи Саидаҳмад Шаймардонов билан учрашиб, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими фаолияти билан танишди.

– Ушбу тизим мамлакатимизда сайловни очиқ, ошкора ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида жорий қилинган, – деди Рақамли технологиялар вазирлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий шўъбаси бошлиғи Саидаҳмад Шаймардонов. – У “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилини таъминлаш, бир сайловчининг бир неча рўйхатга киритилишига йўл қўймаслик, маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида ҳамда хорижда яшаб турган умумий сайловчилар сонини, сайлов округлари ва участкалари бўйича сайловчилар нормаларини белгилаш учун қулай имконият яратди.  

Ягона электрон рўйхатни қўллашни тартибга солувчи нормалар Сайлов кодексида ҳам мустаҳкамланган. Мазкур муҳим сиёсий жараён нафақат қонунчилик нуқтаи назаридан, балки техник-технологик жиҳозларни қўллаш жиҳатдан ҳам янги шаклда ўтади. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади. Сайлов кампанияси даврида тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади.  

Учрашувда ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари округ ҳудудидаги сайлов жараёнларида рақамли технологияларнинг ўрни, СЖБАТда электрон рўйхатни шакллантириш, ёпиқ сайлов участкаларида сайловчиларнинг қандай шакллантирилиши, участка сайлов комиссияларида фаолият юритадиган ахборот технологиялари ходимлари ва уларнинг малакасини ошириш, сайловчилар рўйхатларига ўзгартириш киритиш ва СЖБАТда сайловчиларни тегишли участкаларга тортиб олиш тартиблари каби масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

 

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири