Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарликни ўрганмоқда
19:26 / 2023-06-21

Жаҳон тажрибасидан маълумки сайлов жараёнларини ташкил этишда халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши ва уларнинг эътирофи муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам бугун халқаро кузатувчилар диққат марказида.  

Хусусан, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ) вакиллари Альдо Тениши (Италия) ва Андрей Волков (Россия) 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.  

Меҳмонларга округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, округ фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. 

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тузилган округ ҳудудида 968 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, уларнинг таркиби тасдиқланган. Участка сайлов комиссиялари таркиби 10 281 нафардан иборат. Уларнинг 79 фоизи аввал сайлов ва референдумларда қатнашган, бу борада тажрибага эга. Учрашувда халқаро кузатувчилар округ ҳудудида Президент сайловига кўрилаётган тайёргарлик, участка сайлов комиссиялари таркиби, Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотининг бориши билан қизиқди.  

Шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов компаниясида оммавий ахборот воситаларининг иштироки ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга комиссия раиси ва аъзоларидан батафсил жавоб олди.  

Халқаро кузатувчилар округ жойлашган бинодаги комиссияга яратилган шароитларни ҳамда Нурафшон шаҳридаги сайлов участкаларини кўздан кечирди.  

А.Мусаев,ЎзА.