Бугун россиялик халқаро кузатувчилар Никита Сергеевич Алфёров ва Станислав Михайлович Кукарцев 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.
Округ сайлов комиссияси раиси Исоқ Аҳмедов кузатувчиларга округда яратилган шароитлар хусусида ва вилоятдаги сайлов участкалари фаолияти хусусида батафсил маълумот берди.
– Бир нечта сайлов участкасида бўлишга улгурдик, – дейди Н.Алфёров. – Шаҳарга кирганимиздан бошлаб барча сайлов участкаларида қатъий тартиб-интизомга гувоҳ бўляпмиз. Бу ерда яна уч кун бўламиз ва сайлов жараёнларида бевосита иштирок этамиз. Ҳаммаси жуда ажойиб ўтишига ишончимиз комил. Шу пайтгача ҳеч қандай қонун бузилишлари қайд этилмади. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз – профессионал жамоа томонидан барча жараёнлар шахмат доскасидагидек аниқ тартибда ташкил этилган. Воҳамизга халқаро кузатувчилар ташрифи давом этмоқда.
[gallery-12640]
Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.