Халқаро кузатувчилар газеталар таҳририятида бўлди
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бориши билан танишаётган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Алессандро Бартолини ҳамда Лела Талиури бугун вилоят матбуот уйида “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталар таҳририяти масъуллари билан учрашди.
Учрашувда вилоят газеталарида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнларининг ёритилиши, сайловолди ташвиқоти учун номзодларга ажратилган бепул босма майдонидан фойдаланиш ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Кузатувчилар таҳририятлар моддий-техника базаси, 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази ва вилоятдаги оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги билан ҳам қизиқди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар вилоят матбуоти тарихи музейини томоша қилди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА