Муддатидан илгари Президент сайловига икки кун қолди. Мазкур сиёсий жараёнга нафақат мамлакатимиз аҳолиси, шу билан бирга жаҳондаги кўплаб сиёсий ташкилотларнинг қизиқиши ортмоқда.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси аъзолари Лейкаускас Аудрюс Юнович ва Рачков Сергей Анатолевичлар муддатидан илгари Президент сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссиясида бўлди.
Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси Мирзоҳид Даминов билан учрашди.
Хорижий кузатувчилар сайлов ўтказувчи округнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Участка сайлов комиссияларидаги ташкилий ишлар, айниқса, 5 июлда якунланган муддатидан илгари овоз бериш жараёни қандай кечгани борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот жараёнида округ сайлов комиссияси раиси халқаро кузатувчиларни қизиқтирган бошқа саволларига ҳам батафсил жавоб қайтарди.
Зариф Комилов, ЎзА