English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар 7-Самарқанд сайлов округида бўлди
07:30 / 2021-09-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округига ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари ташриф буюрди.

Узоқ муддатли кузатувчилар Алессандро Бартолини ҳамда Лела Талиурилар округ сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишиб, комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Округ комиссияси аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар, сайлов жараёни билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.  

- Округ ва участка сайлов комиссияларининг айни кунлардаги фаолияти, қонун нормаларининг амалда қандай ишлаётгани билан қизиқдик, - дейди  Алессандро Бартолини. – Шунингдек, сайлов участкалари қай тариқа ташкил этилгани, уларнинг аъзолари олиб бораётган фаолият, сайловчилар рўйхатини шакллантириш жараёни, аввалги йилларда ўтказилган сайловлардаги сайловчилар билан бу йилги сайловчилар сони орасида тафовутлар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлдик.  

Кузатувларимиз жараёнида ҳудудлардаги сайлов участкалари фаолияти, шунингдек, номзодлар, уларнинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан учрашувларида ҳам қатнашишни режалаштирганмиз.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА