Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчи фикри: “Баъзи давлатларда масс-медияга эркинлик берилмаган, аммо сизда бундай эмаслигига шубҳам йўқ”
21:32 / 2021-10-22

Нур Осиё Моҳд Авал, Малайзия Бола ҳуқуқлари бўйича вакили:

– Сайлов бўйича халқаро кузатувчиман, Ўзбекистонга иккинчи келишим. 24 октябрь куни сайлов жараёнини кузатаман, одамларнинг номзодлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ниятидаман. Чунки сайловчиларнинг сўз эркинлиги орқали ҳам мамлакатдаги ислоҳотлар ҳақида билиш мумкин.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги баъзи нормалар, мисол учун ҳар беш йилда сайланиш ва кўппартиявийлик тизимидан хабарим бор.

Сайловга пухта тайёргарлик кўрилган, одамлар ва телевидениега кенг имкониятлар яратиб берилган. Хабарингиз бор, одамлар маълумотларни бир-бирларига улашишида масс-медия алоҳида ўрин тутади. Баъзи давлатларда оммавий ахборот воситаларига эркинлик берилмаган, аммо сизда бундай эмаслигига шубҳам йўқ.

Улуғбек Маҳмирзаев ёзиб олди, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА